15 июндан Зимбабве Марказий банки улкан даражада қадрсизланиб кетган мамлакат миллий валютаси – Зимбабве долларини муомаладан чиқаришни ҳамда уни АҚШ долларига алмаштиришни бошламоқда. Бу ҳақда бир қатор хорижий ОАВлар хабар бермоқда.
ОАВлар маълумотларига кўра, 0 дан 175 квадриллион Зимбабве долларига эга ҳисоб рақамлари 5 доллар билан алмаштирилади. Бу қийматдан кўпроқни ташкил қилган пуллар 35 квадриллион Зимбабве долларига 1 АҚШ доллари курси бўйича айирбошланади.
Бундан ташқари, нақд кўринишдаги Зимбабве доллари ўзининг фантастик даражада номиналга эгалиги сабабли сувенирлар сифатида талабга эга бўлганлиги боис 250 трлн долларга 1 АҚШ доллари курси бўйича алмаштирилади.
Валютани айирбошлаш жараёни сентябрь ойигача якунланиши кераклиги айтилмоқда.