Европанинг Airbus авиаконцерни OneWeb Ltd хусусий компанияси учун юқори тезликдаги интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятини бериш учун сафарбар қилинадиган 900 сунъий йўлдошни қуриш ва қайта тиклаш ниятини ошкор қилди. Улар 2018 йилдан бошлаб самога учирила бошлайди.

“OneWeb сунъий йўлдошлари катта миқдорда ишлаб чиқарилади, ҳар бири камида 150 кг тош босади. Бутун тармоқ ишга туширилганидан сўнг тизим бутун дунёнинг қишлоқ ҳудудларини 10 терабит тезликдаги интернет билан таъминлай олади”, – дейилади компаниянинг баёнотида.
Компания асосчиси ва раҳбари Грег Уайлернинг сўзларига қараганда, лойиҳанинг умумий қиймати 1.5-2 млрд долларга баҳоланмоқда.

Йўлдошларнинг биринчи партияси – 10 дона – Airbus’нинг ишлаб чиқариш қувватлари жойлашган Тулузада ишлаб чиқарилади. Кейинчалик ишлар АҚШда давом этади.