15 июнь куни Америка кубоги гуруҳ босқичининг иккинчи турига старт берилди. "А" гуруҳидан ўрин олган беллашувларда Эквадор Боливияга мағлуб бўлди.

Бу ғалабадан кейин Боливия гуруҳдан чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилган, Эквадор эса мусобақа билан хайрлашган. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда, Чили Мексика билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган. 3 тур ўйинлари 20 июнь куни бошланади.

Эквадор – Боливия 2:3 (0:3, 2:0)

Голлар: 0:1 – 5 Ральдес, 0:2 – 18 Смедберг-Даленсе, 0:3 – 43, пенальти Морено, 1:3 – 48 Валенсия, 2:3 – 81 Боланьос.
Эквадор – Домингес, Эрасо, Айови, Паредес (Ангуло, 86), Ачильер, Киньонес (Касарес, 46), Нобоа, Монтеро, Боланьос, Валенсия, Мартинес (Ибарра, 46).
Боливия – Киньонес, Ральдес, Сентено, Моралес, Уртадо, Чумасеро, Смедберг-Даленсе, Бехарано, Лисио (Бехарано, 72), Педриэль (Коимбра, 57), Морено (Миранда, 88).
Огоҳлантиришлар: Сентено (36), Киньонес (38), Эрасо (41), Уртадо (45), Киньонес (61).