Британиялик актёр Жон Хёрт ўзининг расмий баёнотида унда эрта босқичдаги ошқозоности бези саратонининг ташхиси қўйилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Қўйилган ташхисга қарамасдан, 75 ёшли актёр ишини ташлаш ниятида эмаслигини айтмоқда. “Мен даволанмоқдаман ва шифокорлар каби ҳаммаси яхши тугашига ишонмоқдаман. Мен ҳали ҳам бор диққат-эътиборимни ишимга қаратганман ва яқинда “Би-би-си Радио 4” учун “Жеффри Бернард носоғлом” (тақдир ҳазилини қаранг) пъесасини ёзаман”, деб айтди Хёрт.

Жон Хёрт “Яланғоч амалдор” (1975) ва “Фил одам” (1980) фильмларида бош ролларни, Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда жаноб Олливандер, “Доктор Кто” сериалида ҳарбий доктор ролларини ижро этган. 2014 йилда драматик санъат тури олдидаги хизматлари учун рицарлик унвони билан тақдирланган.