"Рома" жамоаси ёзги трансферлар вақтида Сейду Думбия билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
 
CalcioMercato.com нашрида хабар берилишича, римликларга Россия чемпионати иштирокчиларидан бири ушбу ҳужумчи бўйича мурожаат қилган. Унга қизиқаётган жамоа номи аниқ берилмаган, лекин бу "ЦСКА" эмаслиги қайд этилган.
 
Шунингдек, Кот-д`Ивуар терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчига Хитой, Англия ва Греция чемпионатлари вакиллари ҳам қизиқиш билдиришган.
 
Унинг ижарага берилиши борасида ҳам таклифлар кўриб чиқилмоқда.
 
Маълумот учун, Думбия 2015 йилнинг январида "ЦСКА" жамоасидан "Рома" сафига келиб қўшилган ва 13та ўйинда майдонга тушиб, 2 гол уришга эришган.