Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Миср судининг мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийни қатл этиш бўйича чиқарган қарорини танқид остига олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Турк етакчисининг айтишича, Мурсий ва “Мусулмон биродарлар” етакчиларига чиқарилган ҳукм “қонун ва инсоннинг бош ҳуқуқлари устидан чиқарилган ҳукм” бўлди.

“Биз халқаро ҳамжамиятни хунта йўриғи бўйича чиқарилган бу қатл ҳукмларини орқага қайтариб олиш ва Миср жамоатчилиги хавфсизлигига таҳдид солаётган бу йўлни тугатишда кўмак беришга чақирамиз”, деб айтди Эрдўған.

Аввалроқ Мурсий ва “Мусулмон биродарлар” етакчиси Муҳаммад Бодийга узил-кесил ўлим жазоси чиқарилгани маълум қилинган эди.