Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло истеъфога чиқарилди, деб хабар бермоқда “Р-Спорт”.

“Томонлар келишиб олишди. Ҳозирда шартномани муддатдан олдин бузганлик учун тўланадиган товон пулининг ҳажмини қисқартириш кўриб чиқилмоқда”.

Ҳозирда бош мураббийлик лавозимига асосий даъвогар сифатидан Леонид Слуцкий эътироф этилмоқда.

Бундан ташқари, бош мураббийликка даъвогарлар орасида “Краснодар” мураббийи Олег Кононов, шунингдек, Александр Бородюк ва Валерий Карпин ҳам бор.