Франция фуқароси Элен Пелос Бухорода меҳмонхона очди. Бу ҳақда Франциянинг Тошкентдаги элчихонасининг матбуот хизмати хабар тарқатган.

Элчихона маълумотларига кўра, Элен Пелос Бухоронинг тарихий қисмида қадимий уйни сотиб олиб, уни қайта тиклади. Март ойида эса у Бухорода меҳмонхона юритиш учун лицензияга эга бўлди ва уни Hélène Oasis деб атади.

«Францияликлар орасида Ўзбекистондаги бундай ташкилот биринчисидир», — дейилади элчихона хабарида.