Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Тбилисидаги тошқинлардан кўрилган зиён 100 млн ларига (45 млн долларга яқин) етиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Грузия-Online хабар бермоқда.

“Зиён анча катта миқдорни, эҳтимол 100 млн ларини ташкил қилиши мумкин”, деб айтди бош вазир табиий офатдан жабр кўрган Цкнетига ташрифи давомида.

Гарибашвили айни пайтда “донорлар, турли халқаро ташкилотлар билан фаол тарзда иш олиб борилаётгани ва донорлик ташкилотлари бу муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришларига умид билдиришини айтди.

Тбилисидаги сув тошқинлари 14 июнь кунига ўтар кечаси содир бўлган, табиий офат ҳозирда 19 кишининг умрига зомин бўлгани айтилмоқда.