АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон ўрта синф вакиллари бўлган оилаларга ёрдам бериш учун солиқларни тушириш зарурлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, Клинтон хоним ёш болалари бор кам таъминланган оилаларга кўрсатиладиган хизматларни кенгайтиришни таклиф қилди.

“Биз болаларни таъминлаш ҳақида, хазинадон мисоли уларга ўз маблағларимизни йўналтириш ҳақида ўйлашимиз керак”, – таъкидлаб ўтди у Рочестерда сайловолди кампания доирасида ўтказилган тадбир чоғида.

Илгарироқ у АҚШни барча “анъанавий таҳдидлар”дан ҳимоя қилиш учун зарурий чоралар кўришга ваъда берган эди.