“Пари Сен-Жермен” футбол жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўзининг агенти Мино Райола ҳамроҳлигида Париж клубининг президенти Носир Ал-Халайфий билан учрашиш учун Қатарга келди.

Швеция терма жамоасининг 33 ёшли сардори Ал-Халайфий билан учрашиб, “ПСЖ” билан яна бир мавсум давом этадиган шартномасини бекор қилиш бўйича келишиб олмоқчи.

Парижликлар молиявий фэйр-плейга амал қилинмагани учун УЕФАнинг санкциялари туфайли иш ҳаққи ведомостидаги юкламани камайтириш мақсадида ўйинчини бепул қўйиб юборишлари мумкин.

Футболчи ўз фаолиятини “Милан”да давом эттириши айтилмоқда.

Ушбу мавсумда Ибрагимович “ПСЖ” сафида 37 ўйинда 30 та тўп уришга муваффақ бўлди.