“Ижтимоий фикр” маркази томонидан ҳуқуқий саводхонлик, қонунларнинг ишлаши ҳамда фуқароларнинг уларга риоя қилиши сингари масалаларни аниқлашга қаратилган сўровнома ўтказилди. Тадқиқот натижалари “Правда Востока” газетасида эълон қилинди.
Натижалардан маълум бўлишича, респондетларнинг 95.5 фоизи суд-ҳуқуқ тизими соҳасида ислоҳотлар анча изчил ва самарадор олиб борилаяпти, деб ҳисоблайди. Ислоҳотларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ равишда аҳолининг кўпчилик қисми (91.5 фоиз) ҳаётнинг барча соҳаларида ижобий ўзгаришларни ҳис қилмоқда.
Жумладан, 90 фоиз одам инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бўлган ҳурмат ошган деб ҳисоблайди. 93 фоиз одам ўзи ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳимоя қилинганини ҳис қилмоқда. Шунингдек, респондентларнинг 83 фоизи ҳеч қачон қонунларни бузмаганини маълум қилди.