Россиялик хонанда, бугун оламдан ўтган Жанна Фрискенинг туршмуш ўртоғи Дмитрий Шепелев охирги 1.5 йил давомида уларни моддий ва руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчигини билдирди.

“Бахт тинчликни ёқтиради, такрорлар эдик биз. Мен ўз сўзларимга содиқ қоламан, негаки Жанна менинг учун мутлақ покиза ва бетакрор бахт бўлиб қолади. Биз сизларсиз қийналиб қолардик, буни биламан. Мен барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман: Жаннанинг даволанишига эҳсон қилганларга, унинг соғлиғи учун дуо қилганларга, у ҳақда ўйлаганларга, унга бахт ва куч-қувват тилаганларга. Билиб қўйинг, охирги икки йил сизларнинг кўмагингизсиз бўлмас эди. Раҳмат”, – деган шарҳ қолдирди у Фейсбук тармоғидаги саҳифасида.
Жанна Фриске 16 июнь куни 40 ёшида вафот этди.