16 июнь куни Tуркманистон терма жамоаси ЖЧ-2018 учун саралаш ўйинлари доирасида ўз майдонида гуруҳдоши Эронни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Дастлаб, ўйиннинг 4-дақиқасида Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар вакили Руслан Мингазов ҳисобни тенглаштирди. Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди.

"D" гуруҳнинг иккинчи ўйинида Ҳиндистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этган Гуам терма жамоаси ўз очколари сонини 6тага етказган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳда 5та жамоа бўлиб, кейинги ўринларда Уммон (3 очко), Эрон (1 очко), Туркманистон (1 очко) ва Ҳиндистон (0 очко) жойлашишган.