Курдларнинг ҳарбий бирлашмалари Суриянинг Туркия билан чегарада жойлашган Талл ал-Абёд шаҳрини назорат остига олди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, ушбу шаҳар ИШИДнинг юк ва жангариларни трансчегаравий ўтказишга ихтисослашган муҳим базаларидан бири ҳисобланади.

Таъкидланишича, курд халқ мудофаа отрядлари эндиликда Сурия-Туркия чегарасининг 400 км ли участкасини назорат қилмоқда.

Курдларнинг ҳарбий бирлашмалари Сурия ҳудудида ИШИДга қарши курашаётган яльянснинг энг кучли иттифоқдошлари ҳисобланади. Ўз навбатида, Туркия халқ мудофаа отрядига фаолияти ман қилинган Курдистон ишчилар партиясининг ҳарбий қаноти сифатида қарайди.