Бугун, 16 июнь куни Тошкент вақти билан 13:00да Пхенянь шаҳрида ЖЧ-2018 саралаши доирасижа КХДР ва Ўзбекистон учрашуви бошланади.

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, бу ўйинни на телевидение орқали, на сайтларда матнли трансляция орқали кузатишнинг имкони бўлмайди.

"Ушбу ўйиндан матнли трансляция олиб бориш имкони йўқ", деб маълум қилинади УФФ расмий твиттерида.

Шунингдек, СПОРТ телеканали ходимларининг маълум қилишига кўра, ўйин жонли равишда олиб берилмайди. Бунга сабаб сифатида КХДРнинг ёпиқ давлат эканлиги ва ҳеч қандай сигнал йўқлиги кўрсатилган. 

Ўз навбатида, СПОРТ ТВ ЖЧ-2018 саралаши доирасида Ўзбекистоннинг қолган ўйинларини олиб беришни режалаштирган.