2015 йил 16 июн, Тошкент. Алоқа оператори Beeline май ойининг натижаларига кўра cаll-марказига келиб тушган абонентлар сўровларининг оммабоп ТОP-5талигини тақдим этмоқда.

Мижозларнинг энг кўп мурожаатлари мобил интернет бўйича маслаҳат олиш ҳақида бўлган. Асосан авто- ва қўлли созлаш қоидалари, шунингдек оптимал ГПРС-пакетлар танлашда ко‘мак олиш саволлари билан қизиқишган.

Иккинчи ўринда хизматлар учун тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ саволлар: баланс бўйича маслаҳат, ишончли тўлов, мобил пул ўтказув, Click хизмати.

Оммабоплиги бўйича учинчи савол – контент-хизматлар: қандай ёқиш ва ўчириш, тарификация.

Тўртинчи ўринда хизмат турлари билан боғлиқ саволлар. Абонентларни кўпинча қуйидаги хизматлар қизиқтирган: “Алоқада бўл!”, “Контакт бор!”, “Мега кун” ва “Мега ҳафта”, шунингдек “Do It!”.

Бешинчи ўринда Beeline тариф режалари бўйича маслаҳатлар: мижозлар “Браво Ооо!”, VIP Status, Zo‘r-Zo‘r Mix тариф режалари билан боғлиқ саволлар беришган.

Эслатиб ўтамиз, 0611 бепул рақамдан ташқари, компания абонентлари “Онлайн-маслаҳатчи” www.0611.beeline.uz ноёб чатдан ва 0621 SMS-маслаҳатчидан ҳам фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, STATUS мижозларига – 0777 алоҳида ажратилган канали бўйича сутка давомида хизмат кўрсатиш амал қилади. Интернет сервислар орқали хизмат кўрсатилиши учун 0611@beeline.uz электрон манзилига мактуб йўллаш, ёки компания сайти орқали қуйидаги ҳавола бўйича сўров юбориш мумкин http://mobile.beeline.uz/ru/main/help/faq.wbp.