15 июнда Қозоғистон бош вазири Карим Масимов ўзининг 50 йиллик таваллуд айёмини нишонлади. Россия бош вазири биринчилардан бўлиб Масимовни бу юбилей сана билан табриклади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

К.Масимов ва Д.Медведев ушбу муносабат билан телефонда сўзлашиб, сўз орасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи шаклидаги ўзаро алоқаларни яна бир бор муҳокама қилишди.

Карим Масимов Қозоғистон сиёсатидаги нуфузли шахслардан ҳисобланади. У икки бор Қозоғистон Вазирлар Маҳкамасига бошчилик қилган ва апрелнинг охирида бу лавозимга учинчи муддатга қайта тайинланди.

Карим Масимов 1965 йил 15 июнда Целиноградда дунёга келган. У жуда кўплаб, жумладан Россиядаги Патрис Лумумба номидаги Халқлар дўстлиги университетини, Пекиндаги Пекин маданият ва тиллар инстутини ва яна бир қанча нуфузли таълим даргоҳларини тамомлаган. Масимов бир неча йиллардан бери кўплаб юқори давлат лавозимларида фаолият кўрсатиб келмоқда.