Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий айғоқчиликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Agence France-Presse агентлигининг Твиттери орқали хабар қилинди.

Бундан ташқари, хорижий радикал ташкилотларга кўмак берганликда айбланиб, Мурсийга қўшимча равишда 25 йил муддат белгиланди.

Илгарироқ Миср суди Мурсийни 2011 йилги инқилоб чоғида “Мусулмон биродарлари”нинг етакчилари қамоқдан қочиши билан боғлиқ иш юзасидан ўлим жазосига ҳукм қилган эди. Кейинчалик уни Ҳусни Муборак ҳокимияти тугатилиши арафасида журналистларнинг ўлдирилиши юзасидан ўлим ҳукм қилишга ҳаракат қилинган эди. Аммо суд Мурсийни оқлаб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.