Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капеллонинг келгусида терма жамоада фаолият олиб борилиши бўйича бир қарорга келиб бўлинган. Бу ҳақда ТАСС Россия спорт вазири Виталий Мутко берган маълумотга таяниб хабар бермоқда.

«Яширмайман, биз бу борада бир қарорга келиб бўлганмиз. Аммо бизда РФИ ижроқўми ва Раёсати бор. Ўйлашимча улардан бири бу масалани тез орада кўриб чиқади», дейди Мутко.

Шунингдек, у терма жамоанинг кейинги бошқаруви борасидаги ва бошқа барча масалалар жорий ой охирига қадар ҳал бўлишини билдириб таъкидлади.