Ўзбекистон Фанлар Академияси С. Юнусов номли ўсимлик моддалар кимёси институти ходимлари томонидан метформин моддаси яратилди. “Правда Востока” газетасининг ёзишича, ушбу модда қон таркибидаги шакар миқдорини туширувчи, қандли диабетни даволовчи препарат ҳисобланади.

Интеллектуал мулкни қўриқлаш агентлигининг маълумотларига қараганда, препарат қон айланишини яхшилайди, қондаги глюкоза концентрациясини камайтириб, унинг гликоген моддасига айланишини тезлаштиради ҳамда буйракнинг меъёрда ишлашига ёрдам беради. Янги модда, шунингдек, ортиқча вазнга эга одамларга ҳам ёрдам беради.

Бундан ташқари, газетада ёзилишича, Наманган вилояти ҳокимияти қошидаги инновацион фаолият ва технологиялар трансфери маркази мутахассислари республика аҳолисига унча яхши таниш бўлмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – топинамбур воситасида ширинликлар ва газаклар тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишди. Унинг таркибидаги фруктоза шакарнинг ўрнини босади, бу эса овқатни диабетиклар учун яроқли емакка айлантиради.