Матилда исмли, ўзга сайёралик лақабини олган мушук Instagram ижтимоий тармоғида юлдузга айланди. The Daily Mirror нашрининг ёзишича, икки ойдан камроқ муддат ичида мазкур мушукнингсаҳифаси 30 мингдан ортиқ фолловерга эга бўлди.

Матилданинг бошқа мушуклардан фарқли томони – унинг туғма кўз касаллиги. Касаллик туфайли хрусталсифат кўзи бўртиб чиққан. Мазкур сабаб билан у кўриш қобилиятини йўқотган ва тез орада унинг кўзи операция қилиб бутунлай олиб ташланиши керак бўлади. Ҳозирча мушукнинг қайси мамлакатда яшашига аниқлик киритилмаган.

10 куни Матилданинг хўжайинлари махсус сайт орқали унинг кўзини операция қилдириш учун пул йиғишни бошлади. Хайрия ҳаракатлари натижасида мушук эгалари зарур бўлган 2,5 минг долларни 4 кун ичидаёқ тўплаб бўлишди. Мазкур маблағнинг 25 фоизи хайрия учун сарфланса, қолган пуллар Матилданинг кўзи учун махсус томчи ва бошқа тиббий дорилар учун сарфланади.

Маълумот учун, бу биринчи туғма касаллиги сабаб Instagram тармоғида машҳур бўлган мушук эмас. Май охирларига келиб АҚШдаги Ру лақабли иккита кафтли мушук Instagram`да бир ой ичида 50 мингга яқин фолловер йиғгани (ҳозирда бу кўрсаткич 144 минг) хабар қилинганди.