16 июнь куни 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида Қирғизистон терма жамоаси Бишкекда Австралия термасини қабул қилди.

Ўйиннинг 2 дақиқасидаёқ австралияликлар сардори Единак жарима зарбасидан тўп киритиб, ҳисобни очган. 67 дақиқада Оар ҳисобни 2:0 кўринишига келтирган.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса мезбонлар вакили Алмазбек Байматов ҳисобни қисқартирувчи голга муаллифлик қилди. У бу вазиятда ўтмишнинг машҳур футболчиси Диего Армандо Марадона 1986 йилда Англия терма жамоаси дарвозасига урган голни такрорлади. У ҳам қанотдан узатилган тўпни қўллари ёрдамида дарвозага жойлаб қўйди.