Москвада жойлашган Россия онкологик марказининг бош шифокори Михаил Давидов Жанна Фриске яшаб кетишининг ҳеч қандай иложи бўлмаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “МК” нашри.

“Афсуски, бундай ташхис билан Жанна Фрискенинг яшаб кетиши ноилож эди. Бундай ташхис қўйилган одам узоғи билан бир ярим йил яшаши мумкин”, деб айтди Давидов.

Давидовнинг айтишича, ҳеч қаерда бундай касалликни даволашнинг имкони мавжуд эмас.

Хонанда ва артист Жанна Фриске бош мия саратон касаллигига йўлиққанидан кейин 16 июнга ўтар кечаси 41 ёшида ҳаётдан кўз юмди.