Россия Европада, хусусан Шарқий Европа ва Болтиқбўйи давлатларида кўп мақсадли F-22 қирувчи самолётларининг жойлаштирилишига тегишлича жавоб беришга тайёр. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости”.

“Биз бунга муносиб равишда жавоб берамиз. Биринчидан, биз қандай ҳаракатлар қабул қилинишига Россия миллий хавфсизлигига қандай хавф туғилишига қараб тегишлича жавоб берамиз”, деб айтди Антонов.

Аввалроқ АҚШ Европада F-22 Raptor қирувчи самолётларини жойлаштириши мумкинлиги маълум қилинганди.