Россия Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик фаолияти бўйича ҳуқуқий комиссия Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги халқаро автомобил юк ташиш амалиётларини енгиллаштириш борасидаги келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг сайти орқали маълум қилинди.

“Қонуннинг қабул қилиниши Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардаги автомобилда юк ташишга қўйилган талаблар ва жараёнларни енгиллаштириш ҳамда ўзаро уйғунлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, бу Россия автотранспорт воситаларининг Хитой ҳудудига кириши борасида мавжуд тўсиқларни бартараф қилади ва, ўз навбатида Россия ва Хитой ўртасидаги товар айланмасининг кўпайишига олиб келади”, – дейилади хабарномада.