Россияда қўшинларнинг янги тури – ҳаво-коинот кучлари яратилди. Бу ҳақда генерал-лейтенант Александр Головко берган маълумотларга суянган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Генерал-лейтенантнинг сўзларига қараганда, ушбу масала бўйича тегишли кўрсатма бериб бўлинган. Янги қўшин тури ҳарбий ҳаво кучлари билан ҳаво-коинот мудофааси қўшинларини бирлаштириш йўли билан ташкил этилади.