Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қанча лавозимларга янги тайинланишлар бўлди. Бу ҳақда «Постда» газетаси хабар бермоқда.

Жумладан, подполковник Зокир Латипович Сувонқулов Самарқанд вилояти Нуробод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Абдураҳмон Ҳакимович Ҳусенов Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, майор Анвар Ботирович Хўжамуродов Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими бошлиғи лавозимига, майор Хайрулло Алишер ўғли Бўстонқулов  Транспортдаги ИИБ Андижон темир йўл бекатидаги тармоқ ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.