Тбилисида рўй берган кучли сув тошқини пайтида ҳалок бўлганлар сони 19 кишига етди. Бу ҳақда 16 июнь куни Грузия ҳукумати ҳузуридаги фавқулодда вазиятларни бошқариш кенгаши тарқатган хабарда маълум қилинмоқда.

Хабарда 17 киши ҳалок бўлгани ва яна 2 кишининг шахси аниқланаётгани айтилмоқда. Улардан бири “Мзиури” боғи ҳудудида топилган, иккинчи жасад эса Кура дарёси оқими билан Грузиянинг Гардабан туманига олиб кетилган.

Расмий маълумотларга кўра, 6 киши бедарак йўқолган.

Тбилисида тошқин 14 июнга ўтар кечаси юз берди. Кўплаб уйлар, Тамаз Элизбарашвилининг итлар учун хусусий бошпанаси, шаҳар инфртузилмаси сув остида қолиб кетди. Ҳайвонот боғидаги жонзотлардан ярмидан кўпи ҳалок бўлган.