14-18 июнь кунлари Тожикистоннинг ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов бошчилигидаги делегацияси АҚШда бўлади. Делегация Тожикистон ва АҚШ ўртасидаги 5-анъанавий сиёсий музокаралар йиғилишида иштирок этади. ТИВ сайтининг хабар беришича, йиғилиш 16 июнь куни Вашингтонда бўлиб ўтади.
Сиёсий музокаралар асносида икки давлат вакиллари икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади. Шунингдек, тадбир доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар кўзда тутилган.