Тошкент шаҳри ҳудудида одамларни алдаб пул топаётган 800дан ортиқ сохта табиблар ва азайимхонлар фаолият юритмоқда. Бу ҳақда халқ табобати академияси раиси Муҳаммаджон Ҳамроев маълумот берди.

“Биргина Тошкентнинг ўзида ҳам 800 нафардан зиёд фолбину сохта табиблар бор. Наманганнинг Учқўрғонида эса бу кўрсаткич, бизнинг маълумотларимизга кўра, 16 нафарни ташкил этади. Сурхондарёда 276 нафари аниқланган”, – унинг сўзларини келтиради “Даракчи” газетаси.