Тошкентда Россиянинг «Голос» телелойиҳасида иштирок этиш учун кастинг бўлиб ўтади. Бу ҳақда Myday.uz интернет нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, лойиҳада иштирок этишни истовчиларни рўйхатга олиш 2015 йилнинг 27 июнь куни «Face Catalog Uzbekistan» кастинг марказида бўлиб ўтади.

Кастингда иштирок этиш учун иштирокчи ўзининг овози ёзилган ёки видеога олинган файл дискка ёки флеш-картага ёзиб ташкилотчиларга топширилиши керак бўлади. Видео оддий мобил телефон ёки веб-камера орқали ёзиб олиниши ҳам мумкин.

Кастингда иштирок этишни истаган 17 ёшдан ошган барча ўзбекистонликлар Тошкент шаҳридаги «Ўзбекфильм» киностудиясида жойлашган мазкур кастинг марказига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.