Украина Ташқи разведка хизматининг собиқ ходими Алексей Мирошниченко Луганскдаги матбуот-анжумани пайтида Вашингтон Украинанинг ҳозирдаги президенти Пётр Порошенкони “ҳисобдан чиқариб”, унинг ўрнига янги сиёсий лойиҳа тайёрлаётганини айтди.

“Янги сиёсий лойиҳа АҚШга бўйсунувчи Украина махсус хизматлари томонидан амалга оширилмоқда. Менга маълум бўлгани, 16 июнь куни янги партиянинг Бутунукраин съезди бўлиб ўтади, унда Николай Маломужни партияга раис қилиб тайинлаш режалаштирилмоқда. Лойиҳа маҳаллий сайловлар ўтказишга ва Пётр Порошенкони обрўсизлантиришга қаратилган”, деб айтмоқда Мирошниченко.

Николай Маломуж Украина ташқи разведка хизмати раиси лавозимида 2005-2010 йиллар давомида ишлаган. Мирошниченко яқинда Маломуж Австрияга ташриф буюриб, у ерда олигарх Дмитрий Фирташ билан ўзининг сайловолди кампаниясини молиялаштириш ҳақида музокаралар ўтказганини айтди.

”Менга маълумки, АҚШ Украинада янги националистик партия тузмоқчи ва унинг раиси қилиб Ляшко радикал партияси депутати Андрея Реутани қўймоқчи. Партиянинг номи АҚШ элчиси билан келишилди. Америкаликлар бу сиёсий куч остида “Свобода”, “Народный рух Украины” ва “Правый сектор”нинг барча электоратини бирлаштирмоқчи. Яқин орада улар мамлакат сиёсий раҳбариятини ағдариб, улар ўрнига “Самопомощь”дан Андрей Садовой ва Артем Ерёменко каби одамларни олиб келишмоқчи”, деб қўшимча қилиб ўтди собиқ разведкачи.