Испаниянинг "Бетис" жамоаси голландиялик Рафаэль ван дер Вартни ўз сафига қўшиб олганини расман маълум қилди.

Испанияликлар 32 ёшли яримҳимоячи билан 3 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, 2013-2014 йилги мавсум якунида сегундага йўл олган "Бетис" бир 2014-2015 йилги мавсумда қуйи лигада 84 очко билан муддатидан олдин чемпион бўлди ва примерога қайтди.