"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Хавьер Эрнандес яқин вақтлар ичидан Қатар чемпионатида ўз фаолиятин давом эттиради. Футболчи клуб билан хайрлашиш олдидан жамоа билан қўлга киритган барча кубокларни бир жойга йиғиб эсдалик учун расмга тушди.

Футболчининг "Барселона" билан қўлга киритган титуллари:

  • 4x УЕФА Чемпионлар лигаси (2006, 2009, 2011, бу ерда 2015 йилги кубок йўқ)
  • 2x ФИФА клублар ўртасидаги ЖЧ (2009, 2011)
  • 2x УЕФА суперкубоги (2009, 2011)
  • 8x Испания чемпиони (1999, 2005, 2006, 2009-2011, 2013, 2015)
  • 3x Испания кубоги (2009, 2012, 2015)
  • 6x Испания суперкубоги (2005, 2006, 2009-2011, 2013)

Xavi

Бундан ташқари Хави терма жамоа сафида ЖЧ-2010, икки марта Европа чемпиони (2008, 2012), U-20 ЖЧ (1999) ғолибликни қўлга киритиш билан бирга Сидней Олимпиадасининг (2000) кумуш медали билан тақдирланган.

Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси билан бу футболчи билан 3 йиллик шартнома тузган ва ўтган ҳафтада у жамоанинг янги аъзоси сифатида расман таништириштирилган эди.

Хави в ал саад