Лос-Анжелесда бўлиб ўтган E3 анжуманида Microsoft компанияси Xbox 360 ўйин приставкаси учун чиқарилган ўйинларни Xbox One`да ҳам юклаш мумкинлигини эълон қилди. Бу қарорни компания ўзининг Twitter`даги микроблогида ҳам чоп этди.

Xbox preview дастури иштирокчилари бу янги имкониятдан 15 июндан бошлаб фойдаланишлари мумкин бўлади. Қолган фойдаланувчилар эса бу имкониятдан АҚШдаги келаётган яқин байрамлардан кейин, яъни тахминан 4 июлдан кейин фойдаланишлари мумкин.

Янги приставка учун Xbox 360 дан қанча ўйин юкланиши мумкинлиги эълон қилинмади. Шу билан бирга сотиб олинган ўйинлар учун тўлов олинмайди, фойдаланувчилар уларни янги приставкага ўзларининг профиллари остида юклашлари керак бўлади.