16 июнда Хитойнинг шарқий қисмидаги Шаньдун провинциясининг денгиз бўйида жойлашган Жичжао шаҳрида Марказий Осиё логистика парки яратилиши эълон қилинди. Бу марказ “Жичжао порти” уюшмаси ва Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон корхоналари билан биргаликда қурилади. Паркнинг устав капитали 60 млн юанни (10 млн долларга яқинни) ташкил қилади.

Хабар берилишича, 120 минг кв метрни эгаллайдиган ушбу парк бож тўловисиз сақлаш, халқаро логистика, транзит ташишлар, импорт-экспорт ва транзит савдо ва бошқалар соҳасида хизматлар кўрсатади.

Ўтган йили Жичжао шаҳрининг Ипак йўли иқтисодий камари ва 21-аср денгиз Ипак йўли бўйида жойлашган давлатлар билан товар айланмаси 7,66 млрд долларни, яъни шаҳар ташқи савдо ҳажмининг 22 фоизини ва ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 13,7 фоиз кўпроқни ташкил қилди.

Шу куни Жичжаода Марказий Осиё кемачилик ва савдо маркази – Хитойдаги Марказий Осиё давлатларига хизмат кўрсатишга ихтисослашган биринчи давлат муассасаси очилди. Лойиҳага киритилган умумий инвестициялар 300 млн юанни ташкил қилди.