Япониянинг бир қатор префектураларидаги ҳаво ҳароратининг кескин ошиб кетиши натижасида бир ҳафта ичида 780га яқин одам шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Япония ўт ўчириш бошқармаси 8-14 июнь кунларига оид маълумотларни ошкор этди. Уларга кўра, ҳаво ҳарорати таъсирида тез ёрдамга мурожаат қилиш ҳолатлари асосан Осака, Токио шаҳарлари ҳамда Саитама, Хёго, Аити префектураларида кузатилган.

Айни пайтда ҳаво ҳарорати барқарорлашиб, мамлакатнинг кўп ҳудудларида ёғингарчилик бошланган. Бош метереология агентлигининг маълумотларига қараганда, ёғингарчилик тезлиги соатига 50 мм ни ташкил қилиши мумкин. Айрим префектураларда ўпирилишлар ва селлар кузатилиши мумкин.