Ўтган йил давомида Ўзбекистонда 2 тонна 298 кг гиёҳванд моддалар контрабандаси ва тарқатилишининг олди олинди. Бу “Ўзбекистон Республикасида 2014 йили гиёҳвандлик билан боғлиқ вазият. Аксилгиёҳвандлик сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг реализацияси” номли ҳисоботда баён қилинди.

Бу борада олиб борилган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 2014 йили гиёҳвандлик билан боғлиқ 6 698 жиноятлар (2013 йили – 7 680) аниқланган бўлиб, улардан 3 062таси (3 772) гиёҳванд моддаларнинг сотилиши, 607таси (623) контрабандаси, 1 320таси (1 491) таркибида гиёҳванд моддалар бор ўсимликларни ноқонуний экиш билан боғлиқ, 1 709таси (1 794) бошқа турдаги жиноятлардир.

Ушлаб қолинган 2 тонна 298 кг гиёҳванд моддалар ичида 106.5 кг героин, 881.9 кг афюн, 802.9 кг марихуана, 100 кг гашиш ва 406.3 кг кўкнордир.