Аргентина терма жамоаси 2015 йилги Америка Кубоги турнирининг иккинчи турида ғалабага эришди.

16 июнь куни Уругвайга қарши ўтказилган баҳсда ҳам Серхио Агуэро ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. 56 дақиқада у ўзининг "Манчестер Сити"даги жамоадоши Пабло Сабалета билан ташкил қилинган ҳужумни самарали якунлади ва жамоасига ғалаба келтирди.

Энди аргентиналиклар гуруҳда учинчи ўйинни 20 июнь куни Ямайкага қарши ўтказишади.

Америка Кубог-2015

2-й тур

В гуруҳи

Аргентина – Уругвай – 1:0 (0:0)

Гол: Агуэро, 56

Аргентина: Ромеро, Сабалета, Отаменди, Гарай, Рохо, Билья, Маскерано, Пасторе (Банега, 79), Месси, Агуэро (Тевес, 82), Ди Мария (Перейра, 89).

Уругвай: Муслера, Макси Перейра, Хименес, Годин, Перейра, Лодейро (Эрнандес, 70), Аревало Риос, Гонсалес, Родригес (Санчес, 64), Ролан, Кавани.

Огоҳлантириш: Лодейро, 31. Маскерано, 45+1. Рохо, 71. Перейра, 86. 

Ўйин ҳаками: Сандру Рикки Бразилия).

Ла-Серена шаҳри, La Portada ўйингоҳи.