2015 йилги Америка Кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичида "В" гуруҳидан жой олган Парагвай ва Ямайка ўртасидаги баҳсда 1:0 ҳисоби қайд этилди.
 
Ўйиннинг 36 дақиқасида рақиб дарвозабони тўпга чиқишда хатога йўл қўйган вазиятда Парагвай футболчиси Эдгар Бенитес ўйинда ягоналигини сақлаб қолган голни урди.
 
Биринчи турда аргентиналиклар билан 2:2 ҳисобида дурангга эришган парагвайликлар бу натижадан кейин 4 очко тўплаган. Ямайка эса гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди.
 
Энди жамоа 20 июнь куни учинчи тур доирасида Уругвайга қарши ҳал қилувчи ўйинини ўтказади.

Парагвай Ямайка 1:0

Гол: Эдгар Бенитес, 36

Парагвай: Энтони Сильва, Да Сильва, Пабло Агилар, Самудио (Пирис, 77), Бруно Вальдес, Ортигоса, Виктор Касерес, Санта-Крус, Бобадилья (Вальдес, 75), Эдгар Бенитес (Молинас, 86), Дерлис Гонсалес

Ямайка: Керр, Мариаппа, Морган, Лоуренс, Гектор, Макануфф, Макклири, Остин, Уотсон (Лэйнг, 57), Барнс (Браун, 62), Доукинс (Маттокс, 76)

Огоҳлантиришлар: Бруно Вальдес – Остин, Морган