АҚШда 2014 йилда хайрия мақсадлари учун рекорд даражадаги 360 млрд доллар йиғишга муваффақ бўлинди, дб хабар бермоқда The Cronicle of Philantrophy нашри.

Бундай рақамлар Giving USA ташкилотининг ҳар йилги ҳисоботида келтирилди.

Бу кўрсаткич хайрия ташкилотлари бозори мониторинг қилинган охирги 60 йил ичидаги рекорд даражадаги маблағ бўлди.

2014 йилда америкаликлар томонидан хайрия мақсадлари учун йўналтирилган маблағлар ҳажми 2013 йилга нисбатан 7 фоизга ошди ва 2007 йилдан бери рекорд даража қайд қилинди. 2007 йилда хайрия тарзида 339 млрд доллар йиғилган эди.

Қайд этилишича, алоҳида одамлар томонидан 258 млрд доллар, фирма ва корпорациялар томонидан 17 млрд доллар хайр-эҳсон қилинган.