АҚШ Сенати маҳбусларни тергов қилишни тақиқлаш бўйича қабул қилинган қонунни қайта кўриб чиқди ва унга ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берган.

Қайд этилишича, бу ўзгартиришни 78 сенатор маъқуллаган, 21 нафари қарши овоз берган.

Хабарда айтилишича, бу ўзгартириш ҳарбий соҳада ҳам, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа соҳаларда ҳам жорий этилади.