Калифорния штатида жойлашган Беркли шаҳридаги тўрт қаватли бинонинг балконларидан бузилиб, тушиб кетди, деб хабар беради Fox News телеканали.
Фожиа 5 кишини ҳаётдан олиб кетган, яна 8 киши жароҳатланган. Маҳаллий полиция вакили Женнифер Коутснинг сўзларига қараганда, жароҳатланганларнинг аксарияти оғир аҳволда.
Балконда Калифорния университети яқинида бир гуруҳ ёшлар бир талабанинг 21 ёшга тўлишини нишонлаётган эди. Воқеанинг бошқа тафсилотлари суриштирилмоқда.