Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль автоҳалокатга учради. Бу ҳақида Marca хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, унинг ёнида рафиқаси ҳам бўлган ва улар казинодан қайтаётган бўлишган. Воқеа Чили пойтахти Сантьяго шаҳридан 40 км узоқликда содир бўлган.

Футболчининг "Феррари" русумли машинаси иккита автомобил билан тўқнашиб кетган. Бу пайтда рулни Видалнинг рафиқаси бошқаргани айтилди.

Автоҳалокатда футболчига жиддий зарар етмагани айтилмоқда. У ва рафиқаси шифохонага олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, Видаль айни вақтда Чили терма жамоаси билан Америка Кубоги-2015 турнирида иштирок этаётганди.