АҚШ президентлигига номзодлардан бири бўлган миллиардер Дональд Трамп агар президентлик сайловларида ғалаба қозонган тақдирда Россия президенти Владимир Путин билан илиқ муносабатларни қуришга тайёр эканини билдириб ўтди. Бу ҳақда Deadline нашри хабар тарқатди.

«Гаров боғлашим мумкин, менинг Путин билан алоқаларим яхши бўлади. Ҳамма гап етакчиликда», дейди Трамп.

Олдинроқ Трамп "ИШИД" террорчилик гуруҳига қарши курашиш бўйича ўзининг режалари билан ўртоқлашганди.