АҚШ президентлигига номзодлардан бири бўлган миллиардер Дональд Трамп "ИШИД" террорчилик гуруҳига қарши курашиш бўйича ўзининг режалари билан ўртоқлашди.

«Биз "ИШИД"ни енгишимиз мумкин, агар уларнинг барча бойликларини қўлга киритсак. Нефтни қўлга киритсак. Агар биз шунчаки нефтга эгалик қилсак, уларнинг ҳеч вақоси қолмайди».

«Уларнинг устига юриш ва бомбардимон қилиш зарур бўлади. Шундан кейин Mobil ва шу каби қатор йирик нефть компанияларини бутунлай бўшатиб ташлаш керак. Фақатгина нефтни бутунлай улардан тортиб олиб, уларни ҳеч нарсасиз қолдириш мумкин», дея президентликка номзод Трампнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Deadline нашри.