Франция экология вазири Сеголен Руаяль фуқароларни Nutella шоколад пастасини истеъмол қилишдан воз кечишга чақирди.

Унинг таркибидаги пальма ёғини олиш учун кўплаб дарахтларни кесишга тўғри келади, бу эса иқлим ўзгаришларини юзага келтиради. Бу ҳақда Руаяль хоним Canal+нинг Le Petit Journal дастури эфирида маълум қилган.

Вазир ушбу маҳсулотнинг ўрнини босадиган десерт топишни тавсия қилди. Ушбу маҳсулот кенг шуҳратга эга бўлгани учун, ундан воз кечиш осон бўлмайди.

Франция Nutella истеъмол қилиш бўйича дунё бўйича иккинчи (Германиядан кейин) туради. Йилига мамлакатда 100 млн банка шоколад пастаси сотиб олинади.