Жанна Фрискенинг турмуш ўртоғи бўлган Дмитрий Шепелев марҳума қўшиқчи билан хайрлашув маросимига келмади. Бу ҳақда "Московский комсомолец" нашри маълум қилган.

Ўз навбатида, унинг ота-онаси ва синглиси бу маросимда иштирок этгани айтилган.

Марҳума билан хайрлашув маросими Москвадаги "Крокус Сити Холле"да бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, машҳур россиялик қўшиқчи Жанна Фриске 16 июнга ўтар кечаси 41 ёшга тўлиш арафасида 1,5 йил давом этган касалликдан кейин вафот этди.

У 18 июнь куни Николо-Архангельск қабристонига дафн этилади.

Хабарларга кўра, бу вақтда Шепелев Фрискедан ёдгор қолган ўғли Платонни олиб, Болгарияга жўнаб кетган.