Beeline алоқа оператори роуминг географияси кенгайгани ҳақида хабар берди.

Хабарда айтилишича, Vodafone компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланган. Бунинг натижасида абонентлар Ирландияда овозли GPRS-роумингдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

“Ирландия – сайёҳлар сони у ердаги аҳоли сонидан бир ярим баробар кўп бўлган хушманзара мамлакат. Эндиликда абонентларимиз ўзлари учун ушбу мамлакатни очар эканлар, ишончли овозли интернет роумингдан фойдаланишлари мумкин. Чет элдаги йирик операторлар билан ҳамкорликни ривожлантирган ҳолда ва алоқа сифатини яхшилаш учун инновацион ёндашувларни қабул қилиб, Beeline бутун дунё бўйлаб роумингни кенгайтиришда давом этмоқда”, дейди Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев.

Эслатиб ўтамиз, Beeline 2010 йилдан бери Ўзбекистонда биринчи рақамли роуминг-оператор ҳисобланади. Компания, шунингдек овозли роуминг (185та мамлакатда 493та оператор), GPRS-роуминг (160та мамлакатда 362та оператор) ва CAMEL-роуминг (102та мамлакатда 222та оператор) сегментларида ҳам етакчилик қилади.